Қозоғистонда намойишлар ва қўлга олишлар давом этмоқда

Қозоғистонда намойишлар ва қўлга олишлар давом этмоқда

Қозоғистон президентлиги сайлови натижаларидан норози бўлган кишилар Олмаотадаги «Астана» майдонига тўпланди. Полиция акция иштирокчиларининг 100га яқин вакилини қўлга олди.

Ҳозирда майдон ва унинг яқинидаги хиёбон полициячилар, махсус отрядлар жангчилари ва Миллий гвардия ҳарбийлари томонидан ўраб олинган. Барча йўналишларда патрул машиналари навбатчилик қилмоқда.

Қўлга олинганлардан бири автобусда ўз томирини кесган.

Полициячиларнинг сўзларига кўра, автобусда олиб кетилаётган аёллардан бири сумкасидан писка олиб, вена томирини кесиб юборган. Автобус тўхтатилган, тез тиббий ёрдам машинаси чақирилган. Аёл ҳушидан кетган, у шифохонага олиб кетилган.

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда ҳам оммавий равишда қўлга олиш ишлари давом этмоқда. Айни вақтда «Жастар» майдони ўраб олинган.

Сайлов куни Олмаота ва Нур-Султонда юзлаб кишилар норозилик намойишларига чиқишди: улар сайлов натижалари олдиндан маълум эканини иддао қилиб, демократияга зид сайловни бойкот қилишга чақиришди. Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, полиция биринчи куни митингларда қатнашган 500дан ортиқ кишини қўлга олди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларда 70 фоиздан ортиқ овоз олган Қосим-Жўмарт Тўқаев ғолиб чиқди.

Total Views: 241 ,

Добавить комментарий

Тўқаев Қозоғистон президентлиги сайловида ғалаба қозонди

Тўқаев Қозоғистон президентлиги сайловида ғалаба қозонди Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим-Жўмарт...

Закрыть