Пентагон Анқарани С-400 зенит ракета тизимидан воз кечишга чақирди

Пентагон Анқарани С-400 зенит ракета тизимидан воз кечишга чақирди

Пентагон Анқарани Россиянинг С-400 зенит ракета тизимидан воз кечишга кўндириш мақсадида Туркияга бешинчи авлод F-35 қирувчиларини бериш жараёнини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди, деб ёзади ТАСС.

АҚШ мудофаа вазирининг халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Кэтрин Уилбаргернинг Reuters агентлигига билдиришича, "турк учувчиларини F-35 самолётларини бошқаришга ўргатиш дастури тўхтатиб қўйилиши мумкин".

"Бу Анқара учун мақсадимиз жиддий эканлиги ҳақидаги огоҳлантириш бўлади", — деб қўшиб қўйган у.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ С-400 тизимини сотиб олиш НАТОнинг F-35 самолётларига эга бўлган барча иттифоқчилари хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақида Туркияни бир неча бор огоҳлантирган.

"С-400 – бу компьютер, F-35 ҳам компьютер. Ҳеч ким ўз компьютерига душман компьютерини уламайди, бу ерда эса айнан шундай ҳолат юз бермоқда", — деган Уилбаргер.

Анқарага С-400’нинг тўртта дивизионини етказиб бериш бўйича келишувга 2017 йил сентябр ойида эришилди. Шартнома қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этади, аммо бу маблағнинг ярми Россия кредити билан қопланади.

Total Views: 190 ,

Добавить комментарий

Жомарт Тоқаевнинг илк хорижий сафари Россияга бўлади

Жомарт Тоқаевнинг илк хорижий сафари Россияга бўлади Қозоғистон янги президенти...

Закрыть