Пентагон Москвага қарши курашиш бўйича стратегияга ўзгартириш киритиш ниятида эмас

Пентагон Москвага қарши курашиш бўйича стратегияга ўзгартириш киритиш ниятида эмас

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал йиғилишга мурожаатидаги янги қуроллар бўйича ошкор этилган маълумотга изоҳ бериб, уни «ҳафсалани пир қилган, лекин ҳайратланарли эмас» деб атади. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.

«Россия ҳукумати ўзи билан ўзи қуролланиш пойгасига қанча маблағ йўналтиришидан қатъи назар, АҚШнинг ёндашуви аввалгидек қолади», — дея маълум қилди Мэттис.

Унинг сўзларига кўра, янги қуроллар россияликлардан «жуда катта харажатларни» талаб қилади. Шунингдек Мэттиснинг таъкидлашича, Путин мурожаатномасида Россия ҳарбий имкониятлари ўзгаргани ҳақидаги маълумотларни олган, шунинг учун Пентагон Москвага қарши курашиш бўйича стратегияга ўзгартириш киритиш ниятида эмас.

Total Views: 764 ,

Добавить комментарий

Сергей Шойгу: Россия Сурияда 210 турдаги қуролни синовдан ўтказди

Сергей Шойгу: Россия Сурияда 210 турдаги қуролни синовдан ўтказди Россия...

Закрыть