Пентагон Россия ва Хитойга қарши ўн минглаб ракета сотиб олишни режалаштирмоқда

Пентагон Россия ва Хитойга қарши ўн минглаб ракета сотиб олишни режалаштирмоқда

АҚШ мудофаа вазирлиги келгусида Россия ва Хитойга қўллашига тўғри келиши мумкин бўладиган ўн мингдан кўпроқ бошқарилувчи ракета сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Task and Purpose портали ёзмоқда.

Таъкидланишича, Пентагон 2020 молиявий йил бюджети лойиҳасига реактив ёппасига ўт очиш тизими учун 10193 та “ер-ер” туридаги ракетани сотиб олиш харажатларини киритишни таклиф қилмоқда. Таъкидланишича, бу 2019 йилда АҚШ мудофаа вазирлиги 8101 та ракета сотиб олиш учун харажатлар ажратилишини сўраганга нисбатан 26 фоиз кўпроқ бўлади.  

Нашрнинг ёзишича, “рақибнинг дала артиллерияси ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини бартараф этиш учун” бу қуролларнинг сотиб олиниши 1,4 млрд долларга айланади. 

Порталнинг тахминича, ракета арсеналининг бундай жадал тўлдирилиши Пентагоннинг Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашдаги “муваффақиятсизлиги”дан кейин Россия ва Хитойга қарши курашда қуруқликдаги ёппасига ўт очиш тизимларига эътиборни қаратиши билан боғланган.

Аввалроқ Пентагон вакили, подполковник Мишель Балданза Америка Қўшма Штатлари оралиқ ва узоқ масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги келишув шартларида тақиқланган ракеталар учун таркибий қисмлар ишлаб чиқаришни бошлаганини тасдиқлаган эди, дея хабар беради «Газета.ru».

Total Views: 294 ,

Добавить комментарий

Александр Грушко: Агарда АҚШ Европада ракета жойлаштирадиган бўлса…

Александр Грушко: Агарда АҚШ Европада ракета жойлаштирадиган бўлса... Агарда АҚШ...

Закрыть