Помпео: Биз ИШИДнинг 99 фоизини йўқ қилдик

Помпео: Биз ИШИДнинг 99 фоизини йўқ қилдик

АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилишича, Қўшма Штатлар ИШИД гуруҳининг 99 фоизини йўқ қилди. Бу ҳақда ТАСС Давлат департаменти хабарига таянган ҳолда маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Сурияда «жуда муваффақиятли кампания» ўтказди. Шунингдек, унинг ваъда беришича, Қўшма Штатлар собиқ президент Барак Обама маъмурияти даврида юз берган ҳолат — ИШИДнинг кучайиши яна такрорланишига йўл қўймасликни жиддий тарзда кузатиб боради.

«Биз ИШИДнинг 99 фоизини йўқ қилдик. Ҳар бир янгилик материали шундан бошланиши керак. Тўғрими? Ҳамма розими?» — дея маълум қилди Помпео.

Помпео Уммонга парвоз қилаётган вақтда, самолёт бортида журналистларга шундай баёнот берган.

Total Views: 212 ,

Добавить комментарий

Бишкекда хитойлик ноқонуний муҳожирларга қарши намойиш бўлиб ўтди 

Бишкекда хитойлик ноқонуний муҳожирларга қарши намойиш бўлиб ўтди  Бишкекнинг марказий...

Закрыть