Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Украина давлат тергов бюроси Пётр Порошенконинг давлатга эҳтимолий хиёнати юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Давлат бюросининг билдиришича, гап 2018 йил 25 ноябрдаги воқеалар, яъни Украина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли кемалар Керчь кўрфазига кирганлиги ҳолати тўғрисида бормоқда. 

Мазкур ҳолат бўйича аризани Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти бошлиғининг собиқ ўринбосари Андрей Портнов берган. Портновнинг билдиришича, Порошенко давлат раҳбари лавозимида бўлган чоғида мамлакатда ҳарбий ҳолатни жорий этиш учун украин денгизчиларини қурбон қилган ва уларни Керчь кўрфазига юбориб давлатга хиёнат қилган.

2018 йил ноябрда Украина ҲДКнинг учта кемаси Россия чегарасини бузиб кирган ва хавфли манёврларни содир этган.

Чегарачилар кемаларни ҳибсга олган. Кемаларда 24 нафар ҳарбий, жумладан, Украина хавфсизлик хизматининг икки нафар ходими бўлган. 

Total Views: 250 ,

Добавить комментарий

Хитой жанговар кемалари сони бўйича АҚШдан ўтиб кетди ва етакчи давлатга айланди

Хитой жанговар кемалари сони бўйича АҚШдан ўтиб кетди ва етакчи...

Закрыть