Путин: «Россия бўлмаса, бундай дунёнинг нима кераги бор?»

Путин: «Россия бўлмаса, бундай дунёнинг нима кераги бор?»

Россия президенти Владимир Путин журналист Владимир Соловьёвнинг «Жаҳон тартиби 2018» фильми учун интервьюсида Россия ядро қуролини жавоб-қарши зарбаси сифатида қўллаши мумкинлигини айтиб ўтди. 

«Бу мавзуга келадиган бўлсак, у, албатта, жуда муҳим, ўта муҳим. Сизга шуни айтишим мумкинки, бизнинг қўллаш режамиз – бу жавоб зарбаси бўлиши мумкин. Умид қиламанки, бу ҳеч қачон юз бермайди, бироқ назарий жиҳатдан шундай.

Бу ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантириш тизимимиз нафақат ракета учирилгани, балки парвоз траекторияси ва қисмлар Россия ҳудудига қулашининг аниқ прогнозини берганидан кейингина ядро қуролини ишлатиш ҳақидаги қарор қабул қилинишини англатади.

Яъни, кимдир томонидан Россияни йўқ қилиш ҳақида қарор қабул қилинса, Россия ҳам бунга жавоб беришга ҳақли бўлади», — деди Путин.

Россия президенти бундай ҳолат дунё учун глобал фалокатга айланиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

«Аммо, Россия фуқароси ва ушбу давлат раҳбари сифатида савол бермоқчиман: агар дунёда Россия бўлмаса, бундай дунёнинг бизга нима кераги бор?», — дея юзланган Путин.

Total Views: 870 ,

Добавить комментарий

Пентагон: АҚШ РҚМ тизими Россия ва Хитой ҳужумини қайтара олмайди

Пентагон: АҚШ РҚМ тизими Россия ва Хитой ҳужумини қайтара олмайди...

Закрыть