Путин Россия ракеталар бўйича битимдаги иштирокини тўхтатишини билдирди

Путин Россия ракеталар бўйича битимдаги иштирокини тўхтатишини билдирди

Россия президенти Владимир Путин ўз мамлакати Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битимдаги иштирокини тўхтатишини билдирди.

Бу ҳақда Путин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Мудофаа вазири Сергей Шойгулар билан учрашуви пайти эълон қилган.

"Америкалик ҳамкорларимиз шартномадаги иштирокини тўхтатганликларини эълон қилди ва биз ҳам тўхтатамиз.Улар илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланажакларини айтишяпти, биз ҳам шу ишни қиламиз, — деди Путин.

Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп 2 феврал кунидан бошлаб Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битимдан чиқиш процедурасини бошлашини билдирди.

Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битим томонларга ҳаракатлар масофаси 500 дан 5,5 минг километргача бўлган, ерда жойлашувчи баллистик ракеталар ва қанотли ракеталарга эгалик қилишга рухсат бермайди.

Ҳужжат 1987 йилда имзоланган. АҚШ Россияни мунтазам равишда шартнома шартларини бузганликда айблаб келади.

Total Views: 362 ,

Добавить комментарий

Шимолий Македония НАТОга қабул қилиниши мумкин

Шимолий Македония НАТОга қабул қилиниши мумкин НАТОга аъзо давлатлар Шимолий...

Закрыть