Россия аҳолисининг Путинга бўлган ишончи энг паст даражага тушиб кетди

Россия аҳолисининг Путинга бўлган ишончи энг паст даражага тушиб кетди

Россияда ўтказилган сўнгги сўров мамлакат президенти Владимир Путинга аҳолининг ишончи сўнгги 13 йил ичида энг паст даражага тушганини кўрсатди.

Россия аҳоли фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўров натижаларига қаралса, Путинга ишонаётганлар 32,8 фоизга тушиб қолганини кўриш мумкин.

Бир ҳафта илгари айни марказ ўтказган сўровда Путинга ишонувчилар 33,4 фоизни ташкил этган эди.

Путин бошқараётган тизимга бўлган аҳолининг асосий эътирозлари нарх-навонинг ошиши ва аҳоли даромадининг пасайгани (57% респондент), одамларни иш билан таъминлай олмаслик (46 % респондент) ва гражданларнинг ижтимоий ҳимоясиз қолгани (43 % респондент) билан боғлиқ экани қайд этилди.

Экспертлар Россия аҳолисининг норозилиги ошиб боришига энг аввало нафақа ёшининг 60 (аёллар) ва 65 га (эркаклар) кўтарилиши билан боғламоқда.

Медведев бошқараётган вазирлар маҳкамаси янги 2019 йил бошидан Россияда Қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳам 18 дан 20 фоизга кўтарди.

Total Views: 366 ,

Добавить комментарий

АҚШ иқтисодиёти энг узоқ шатдаун туфайли 6 млрд доллар йўқотди

АҚШ иқтисодиёти энг узоқ шатдаун туфайли 6 млрд доллар йўқотди...

Закрыть