Россия ҳам украиналикларни мамлакатга киритмаяпти

Россия ҳам украиналикларни мамлакатга киритмаяпти

«Россия чегарачилари сўнгги кунларда ўнлаб Украина фуқароларини РФ ҳудудига киритишмади», – деди Украина давлат чегара хизмати бошлиғи Петр Цигикал UA TV телеканали эфирида. 

Унинг айтишича, Киев чеклов жорий этгач, Россия украиналикларни ҳеч қандай тушунтиришларсиз чегарадан қайтариб юбормоқда.

«Россияга 40-50 киши ўтолмаган. Уларга бу борада ҳеч қандай ҳужжат берилмаган», – деди у ва украин чегарачилари россияликларни мамлакатга қўйишмагани учун баённома тузишларини қўшиб қўйди.  

Цигикал шунингдек, мамлакатнинг ўнта областида ҳарбий ҳолат жорий этилганидан сўнг Россиянинг 600 нафар фуқароси Украинага киритилмаганини айтди.

Total Views: 82 ,

Добавить комментарий

Қўлга олинган украиналик денгизчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қўлга олинган украиналик денгизчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди Тергов қўлга...

Закрыть