Россия Белоруссияни санкцияга тушган маҳсулотларни реэкспорт қилишда айблади

Россия Белоруссияни санкцияга тушган маҳсулотларни реэкспорт қилишда айблади

Россия Беларус ҳукуматини учинчи мамлакатларнинг санкцияга тушган маҳсулотларини Беларус маҳсулотлари кўринишида реэкспорт қилишда айблади. Россиянинг Минскдаги элчиси Михаил Бабичнинг таъкидлашича, бу ҳаракат оқибатида Москва мунтазам равишда юзлаб миллион доллар йўқотмоқда, деб ёзади «Интерфакс».

«Россия учинчи мамлакатларнинг санкцияга тушган маҳсулотларини Беларус маҳсулотлари кўринишида етказилаётганлиги натижасида юзлаб миллион доллар йўқотишда давом этмоқда», — деган элчи.

Элчининг сўзларига кўра, Россия Беларусга қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, акциз ва божхона ўзгаришлари, қонунбузарларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўриш борасида ёрдамлашишга тайёр. Аммо агарда Беларус томони қўллаб-қувватламайдиган бўлса, барча чоралар самарасиз бўлади.

«Ҳамкасбларимиз бизни бу борада қўллаб-қувватлашларига умид қиламиз ва 2019 йилда бу муаммони ҳал қилиш бўйича сезиларли ҳаракат қилишимиз лозим», деган у.

Total Views: 290 ,

Добавить комментарий

Хитой АҚШнинг янги стратегиясига муносабат билдирди

Хитой АҚШнинг янги стратегиясига муносабат билдирди Хитой ТИВ расмий вакили...

Закрыть