Россия чегарачилари тожикистонлик мигрантларнинг соқолларини олиб ташлашга мажбурламоқда

Россия чегарачилари тожикистонлик мигрантларнинг соқолларини олиб ташлашга мажбурламоқда

Айрим тожик мигрантларнинг айтишларича, Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтишаётганларида Россия чегарачилари уларнинг соқолларни олиб ташлашга мажбурлаётган экан.

Тожикистон меҳнат мигрантлари Россияда бўлиш муддатларини чўзиш мақсадида ҳар уч ойда чегарадан ўтиб туришлари керак бўлади. Кўп ҳолларда улар Украина ва Қозоғистонга ўтадилар.

Тожик мигранти Зуҳуриддин Ғиёсов бир неча кун аввал Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтаётганида Россия чегарчилари томонидан тўхтатилган, чегарачилар ундан ва юртдоши бўлмиш шеригидан соқолларини олиб ташлашни талаб қилишган.

«НЎПга 300 километр қолган эди, такси ҳайдовчиси бизга мурожаат қилиб яқин атрофдаги сарторошхонага кириб соқолимизни олиб ташлашимизни илтимос қилди, унинг айтишича бизларни бу кўринишда чегарадан ўтказмас эканлар. Биз унинг гапига кирмадик ва йўлда давом этишини сўрадик», – дейди Зуҳуриддин Ғиёсов.

Унинг сўзларига қараганда, улар Қозоғистоннинг Оренбург вилояти билан чегарасидаги Маштаково НЎПга келишганида чегарачилар соқолларини қириб ташлашни талаб қилган. «Улар бизга устара беришди. Биз ҳожатхонага кирдик ва соқолларимизни олиб ташладик. Шундан кейингина бизларга чегарадан ўтиб, яна ортга қайтишимизга рухсат беришди», – дейди Ғиёсов.

Мазкур НЎПдан кўплаб тожик меҳнат мигрантлари ўтади, чегарачилар уларнинг шахсини бирор бир муаммоларсиз аниқлаш мақсадида улардан соқолларини қириб ташлашларини талаб қилишади. «Шу билан бирга чегарачилар қандайдир янги фармойиш ёки қоидалар жорий қилинганини айтишмади. Шунчаки соқоларимизни қириб ташлашимизни сўрашди», – дейди Ғиёсов.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда меҳнат миграциясида бир миллионга яқин Тожикистон фуқароси бор.

Total Views: 168 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистон — НАТО алоқаларини ўрнатиш ваколати Туркия элчихонасига топширилди

Ўзбекистон - НАТО алоқаларини ўрнатиш ваколати Туркия элчихонасига топширилди Ўзбекистоннинг...

Закрыть