Россия НАТОнинг Европада олиб бораётган ўқув машғулотларидан ташвишда

Россия НАТОнинг Европада олиб бораётган ўқув машғулотларидан ташвишда

Россия ҳарбийлари томонидан мамлакат чегараларида НАТО давлатлари ўқув машғулотларининг қайд этилиши, альянс батальонларининг Польша ва Болтиқ давлатлари ҳудудига ташланиши Шимолий Атлантика ҳарбий блоки раҳбариятининг янги устувор вазифаси Европа ичкарисида ҳарбий Шенгенни ташкил этишдан иборат эканлигидан гувоҳлик беради. Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари, генерал-полковник Александр Фомин мазкур баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «РБК».

Унинг сўзларига қараганда, НАТО томонидан ўрнатилаётган режимнинг моҳияти ўз қўшинларини Россия чегаралари йўналишида ташлаш вақтини максимал даражада қисқартиришдан иборат. Фақат ўтган йилнинг ўзида россиялик ҳарбийлар Россиянинг ғарбий чегаралари яқинида 50 дан ортиқ ўқув машғулотларини қайд этган.

Бундан ташқари, НАТОнинг тўртта батальон тактик гуруҳини Польша ва Болтиқ давлатлари ҳудудига ташлаш якунланган.  «Натижада Россия чегаралари яқинидаги НАТО қўшинлари контингенти 10 мингдан ортиқ  ҳарбий хизматчига ошган», — дейди вазир ўринбосари.

Total Views: 688 ,

Добавить комментарий

АҚШда жиноятчиларга ҳимояланган смартфонлар сотган компания бош директори ҳибсга олинди 

АҚШда жиноятчиларга ҳимояланган смартфонлар сотган компания бош директори ҳибсга олинди ...

Закрыть