Россия Суданда рус ёлланма жангарилари борлигини биринчи марта тан олди

Россия Суданда рус ёлланма жангарилари борлигини биринчи марта тан олди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Суданда рус ёлланма жангарилари мавжудлигини биринчи марта тан олди.

Бизда мавжуд маълумотларга қараганда, Суданда ҳақиқатан ҳам Россиядаги хусусий ҳарбий ширкатлар ходимлари ишламоқда. Уларнинг Россия давлат органларига алоқаси йўқ. Уларнинг фаолияти фақат Судан Республикаси Қуролли Кучларига мутахасислар тайёрлаб бериш билан чекланади, — деди ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова 23 январь куни ўтган брифингда.

Россия расмийси айни пайтда рус жангарилари Судандаги норозилик намойишларини бостиришда иштирок этгани тўғрисида ғарб матбуоти тарқатган хабарларни фейк деб атади.

Ғарб матбуоти биринчи марта бундан бир йил аввал Суданда рус жангарилари мавжудлигини ёзиб чиққан эди. Хабарларда айтилишича, жангарилар президент Владимир Путинга яқин бўлган бизнесмен Евгений Пригожинга мансуб бўлган “ЧВК Вагнер” ширкати томонидан ёлланган. Бироқ Россия бу маълумотларни шу кунгача тан олмай келаётганди.

Total Views: 152 ,

Добавить комментарий

Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди

Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди Венесуэлада мухолиф...

Закрыть