Россия ТИВ: Марказий Осиё давлатларини Россияга суянаётгани АҚШ учун муаммо туғдирмоқда

Россия ТИВ: Марказий Осиё давлатларини Россияга суянаётгани АҚШ учун муаммо туғдирмоқда

АҚШ Марказий Осиё давлатларини Россия билан кенг кўламли ҳамкорликдан тўсишга уринмоқда. Россия ТИВ АҚШ марказий қўмондонлиги раҳбари Жозеф Вотелнинг Конгресс вакиллар палатасидаги чиқишига шундай изоҳ берди, дея маълум қилди «РИА Новости».

«Вотель Россияни АҚШ таъсирига ортиб бораётган тажовуз ва нотўғри маълумот тарқатишда айблади. Марказий Осиё мамлакатлари иқтисод ва хавфсизлик масалаларида Россияга суянаётгани ҳам Қўшма Штатлар учун муаммо туғдирмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Россия ташқи маҳкамасига кўра, охирги 10 йил мобайнида мамлакатнинг Марказий Осиё ривожланишига кўмаги 6 миллиард доллардан ошди. Минтақага Россиянинг 20 миллиард доллардан ошиқ инвестициялари киритилган, 7,5 минг компанияси ишламоқда.

Марказий Осиёнинг Россия билан савдоси ҳажми ўтган йили ўртача учдан бирга кўпайди. Жумладан, Қозоғистон билан бу кўрсаткич 30,1, Қирғизистон билан 31,6, Ўзбекистон билан 33,9 фоизга ошди.

Total Views: 524 ,

Добавить комментарий

Германия Афғонистондаги иштирокини кенгайтиришга қарор қилди

Германия Афғонистондаги иштирокини кенгайтиришга қарор қилди Германия мудофаа вазири Урсула...

Закрыть