Россия захираларидаги олтин миқдори бўйича дунёдаги бешинчи давлатга айланди

Россия захираларидаги олтин миқдори бўйича дунёдаги бешинчи давлатга айланди

Россия Марказий банки 2018 йилда 274 тонна олтин харид қилди. Бу 2017 йил кўрсаткичларига нисбатан 22,7 фоизга кўп, дея хабар беради «Ведомости».

Натижада банк халқаро резервларидаги олтин миқдори 2112 тоннага етди ва Россия олтин-валюта захираларида сақланаётган умумий 468,5 миллиард долларнинг 86,9 миллиардини ташкил этди. Шу тариқа, банк захираларининг 18,6 фоизини олтинда сақламоқда.

Россия бу кўрсаткич бўйича Хитойдан ўзиб кетди ва захираларидаги олтин миқдори бўйича дунёдаги бешинчи давлатга айланди. Биринчи тўртликдан АҚШ, Германия, Франция ва Италия ўрин олган.

Total Views: 172 ,

Добавить комментарий

Foreign Policy: АҚШ ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқиб катта хато қилмоқда

Foreign Policy: АҚШ ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқиб катта хато...

Закрыть