Россияда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Россияда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

18 март куни Россияда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан биринчи бўлиб Россиянинг олис ҳудудлари – Чукотка мухтор округи ва Камчатка ўлкасида сайлов участкалари очилди. Бир соат ўтгач овоз бериш Сахалин, Курил ороллари ва Магадан вилоятида, Москва вақти билан соат 01:00да Приморье, Хабаровск ўлкаси ва Яҳудий мухтор вилоятида, соат 02:00да Приамурье, Ёқутистон ва Забайкалье ўлкаларида бошланган. Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 8:00дан соат 20:00гача давом этади.

Ҳаммаси бўлиб 97 мингтадан кўпроқ сайлов участкалари очилган бўлиб, улардан 400 тадан кўпроғи хорижда жойлашган. Сайловларда 100 млн дан кўпроқ одам иштирок эта олади.

Овоз бериш ортидан 109 та давлатдан 1,5 мингга яқин хорижий кузатувчилар кузатув олиб бормоқдалар.

Россия президенти лавозимига 8 киши даъвогарлик қилмоқда. Булар: амалдаги президент Владимир Путин, Владимир Жириновский, Павел Грудинин, Борис Титов, Ксения Собчак, Максим Сурайкин, Сергей Бабурин ва Григорий Явлинский.

Total Views: 638 ,

Добавить комментарий

Хитой Трампнинг Тайвань бўйича имзолаган янги қонунидан қаттиқ дарғазаб

Хитой Трампнинг Тайвань бўйича имзолаган янги қонунидан қаттиқ дарғазаб Хитой...

Закрыть