Россияда Владимир Путинга «қабртоши» қўйган сиёсий фаол қўлга олинди

Россияда Владимир Путинга «қабртоши» қўйган сиёсий фаол қўлга олинди

Россиянинг Набережние Челни шаҳрида сиёсий фаоллардан бўлган Карим Ямадаев президент Владимир Путиннинг «қабртош»ини қўйган ҳолда ҳудудий тергов бошқармаси биноси олдида митинг ўтказганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Норозилик акцияси 10 март куни ўтказилган. Шу куни Россиянинг турли шаҳарларида Интернет эркинлигини талаб қилиб митинглар ўтказилган. Тахминан соат 08:30 да тергов бошқармаси биноси олдида металл панжара ва Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган ва «вафот этган» йиллари: 1952—2019-ёзилган «қабртош» қўйилган.

Хабарда айтилишича, иштирокчилар бунга «Путин эркин интернетни дафн қилди, Набережние Челни аҳолиси Путинни дафн қилди», — деб изоҳ берган.

Карим Ямадаев 10 март куни қўлга олиниб, Набережние Челни марказий милиция бўлимига олиб кетилган.

Total Views: 228 ,

Добавить комментарий

Вашингтон Теҳроннинг нефть экспортини нолга тушириб юборишни режалаштирмоқда

Вашингтон Теҳроннинг нефть экспортини нолга тушириб юборишни режалаштирмоқда АҚШ давлат...

Закрыть