Россияда ёлғон хабарлар тарқатган ресурслар бундан буён жазоланади

Россияда ёлғон хабарлар тарқатган ресурслар бундан буён жазоланади

Россия Федерация кенгаши ёлғон хабарлар тарқатган ресурсларни блоклаш ва жазолаш кўзда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар берди ТАСС.

Ҳужжат қабул қилиниши учун 149 сенатор овоз берган, уч киши унга қарши овоз берган ва яна уч киши бетараф қолган.

Ҳужжатга кўра, нотўғри хабар тарқатилиши оқибатида жамиятга зарар етиши мумкин бўлса ёки етказилган тақдирда жазолаш кўзда тутилган. Бу ерда гап хусусан, инсонлар саломатлиги ва ҳаётига эҳтимолий зарар ҳамда асосий инфраструктуралар ишига таъсир кўрсатилиши ҳақида бормоқда.

Қонун лойиҳасида ёлғон хабарларни чоп этганлик ва тарқатганлик учун жарималар кўзда тутилган: жисмоний шахслар учун етказилган зарар миқдорига қараб 30 мингдан 400 минг рублгача. Юридик шахслар учун эса максимал жарима миқдори 1,5 миллион рублгача бўлади.

Интернет-ОАВда нотўғри маълумот тарқатилишини Бош прокуратура назорат қилади. Ёлғон хабар чоп этилганлиги аниқланганида Роскомнадзорга нашрни блоклаш тўғрисида сўров жўнатилади. Нотўғри хабарни ўчириш талаби зудлик билан бажарилмаган тақдирда ресурс блокланади.

Total Views: 194 ,

Добавить комментарий

Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар учун StrategEast мукофотига сазовор бўлди 

Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар учун StrategEast мукофотига сазовор...

Закрыть