Россиянинг ўнлаб шаҳарларида «Оналарнинг ғазаб марши» бўлиб ўтди

Россиянинг ўнлаб шаҳарларида "Оналарнинг ғазаб марши" бўлиб ўтди

Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Ярославл, Қозон ва бошқа ўнлаб шаҳарларида 10 февраль куни «Оналарнинг ғазаб марши» ўтказилди.

Намойишларда иштирок этган оналар Ростов-Дон шаҳрида Анастасия Шевченко, Псковда эса Лия Милушкина исмли фаол аёллар сиёсий репрессия қилинаётганига норозилик билдирдилар.

Намойишлар “Сиёсий маҳбусларга озодлик”, деган шиор остида ўтди.

31 январь куни Анастасия Шевченко уй қамоғига олинганидан кўп ўтмай унинг оғир касалликка чалинган 17 ёшли қизи касалхонада вафот этган эди.

“Полиция ўз аҳлоқий ва фуқаровий позицияси учун уй қамоғига олинган Шевченкога жон бераётган қизини сўнгги марта кўриш ва видолашишга рухсат бермади”, дейилади марш ташкилотчилари тарқатган баёнотда. Бу воқеа Россия бўйлаб минглаб оналарнинг ғазабини келтирди.

Маълумотда айтилишича, намойшлар пайтида камида 9 нафар аёл қўлга олинган.

Анастасия Шевченко Кремль томонидан исталмаган ташкилот деб топилган “Очиқ Россия” ҳаракатига аъзо бўлганликда айбланмоқда.

Лия Милушкина эса наркотиклар сақлаганликда айбланмоқда. Унинг эри бу иш бўйича ҳибсга олинган. Фаолларга кўра, Лия Милушкинанинг фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида полиция уларга наркотик моддаларни атайин ташлаб қўйган.

Total Views: 412 ,

Добавить комментарий

Мадуро мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотларга старт берди

Мадуро мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотларга старт берди Венесуэла...

Закрыть