Сайдам Фаластин дастури босқинчи яҳудийларга қарши ташвиқот қилишдан холи, деб фахрланмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Сайдам Фаластин дастури босқинчи яҳудийларга қарши ташвиқот қилишдан холи, деб фахрланмоқда

Ҳижрий 1440 йил 16 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 22 январ сешанба куни «Дунё ватан» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин Таълим вазири Сабрий Сайдам босқинчилар томонидан Фаластин миллий дастурига нисбатан гижгижловчи дастур, дея отилган айблов ва иддаоларни қатъиян рад қилди.

Сайдам бу тўғрида Британия парламентининг қуйи палатаси кенгашида Ишчилар партияси аъзоси Стивен Твиг билан бирга ўтказган учрашуви чоғида айтди. Шунингдек, у – барча учун Таълим вазирлигимиз эшиклари очиқ, Фаластин таълим дастури мазмуни билан танишишлари ва босқинчи яҳудийларнинг гижгижловчи дастур, дея қилган иддаоларининг ғирт туҳмат эканига ишонч ҳосил қилишлари мумкин, деди».

Роя газетаси шарҳи:

Рамаллоҳ ҳукуматидаги Таълим вазири Сабрий Сайдамнинг бу гаплари унинг икки йил муқаддам Фаластин таълим дастурига ўзгартиш киритиш «таълим сифатини яхшилашга қаратилган», деган даъвоси ёлғон эканини яққол кўрсатиб турибди. Бунинг акси ўлароқ ўзгартишдан нопок сиёсат, яъни фаластинликлар авлодларидан босқинчи яҳудийлар билан биргаликда яшаш тушунчаси билан суғорилган авлодлар етиштириб чиқариш сиёсати кўзлангани кўриниб турибди. Зеро, улар авлодларимиз худди режим каби фикрлайдиган ва Фаластин заминини яҳудийлар билан бўлишиб, таслим бўлиш ечимига рози бўладиган қилиб тарбиялашмоқчи. Шунингдек, Фаластин заминини озод этиш ва босқинчи яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлаш тушунчасини авлодларимиз мияларидан ўчириб ташлашмоқчи бўляпти.

Роя газетасининг 2019 йил 30 январ чоршанба кунги 219-сонидан

Total Views: 166 ,

Добавить комментарий

Жазоир таълим вазири мактабларда намозхоналарни ёпиш ҳақида кўрсатма берди

Жазоир таълим вазири мактабларда намозхоналарни ёпиш ҳақида кўрсатма берди Жазоир...

Закрыть