Саудия АҚШ ортидан итдек ҳаллослаб чопмоқда ва у Қорундан ҳам сабоқ олмади

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Саудия АҚШ ортидан итдек ҳаллослаб чопмоқда ва у Қорундан ҳам сабоқ олмади

Доктор Муҳаммад Жилоний қаламига мансуб

Маълумки, Британия ва Франция 1921 йилги Сан-Ремо шартномасига мувофиқ ўзларига бўйсунган мустамлакаларидаги нефть шартномаларидан Американи узоқлаштиришга уриниб келишган бўлса-да, бироқ Американинг «Standard Oil» корпорацияси 1933 йилда Баҳрайнда, кейин Саудияда нефть қидириш концессиясига эга бўлди. Бу корпорация Саудиянинг «Aramko» компаниясига асос бўлди, «Aramko» таркибига «Техасо» (Техаs Oil), «ЕххоnMobil» каби бошқа АҚШ компаниялари кирди. Бу билан Саудия нефти концессиясидаги улушларга эга бир гуруҳ йирик нефть компаниялари дунёга келди. Бу компаниялар нефть даромадига тўла эга чиқди ва ниҳоят, 1950 йилда қирол Абдулазиз агар бу АҚШ компаниялари қиролни ўз даромадларига тенгма-тенг шерик қилмаса, уларни национализация қилиш билан таҳдид қилди. Натижада, АҚШ ҳукумати «Aramko» компаниясига аъзо бўлган ширкатларни Саудияга бериладиган фойда қийматига тенг миқдорда солиқлардан озод қилишга мажбур бўлди. Бироқ Саудия, 1973 йилдан 1988 йилгача давом этган уруш даврида яна АҚШ компаниялари ҳиссаларига тўла эга бўлиб олди ва «Aramko» компанияси тўла мамлакат мулкига айланди (национализация бўлди) ҳамда ўшандан бошлаб «Saudi Aramko» номи билан аталадиган бўлди. Бугун бу компания, яъни «Saudi Aramko» дунёда энг йирик нефть компанияси ҳисобланади, унинг қиймати 2005 йилда 781 миллиард доллар атрофида бўлганди ҳамда у ер ости ва сув ости нефть конларининг энг катта қисмига эгалик қилади.

Америкага барча нефть саноати Саудияда бўлаётгани ёқмади, албатта. Бунинг устига, Саудия – нефть маркетинги ва унга нарх белгилашдаги ўз даражасини ҳам сақлаб қолмоқда. Саксонинчи йилларда АҚШнинг Саудиядаги элчиси Уильям Сафир ўз давлатининг бу борадаги ғазабини ифодалаб, нефть бойлиги, бундай буюк саноатни қадрига етмайдиган амиру шайхлар қўлида қолмаслиги керак, деди ҳамда Саудияда босқичма-босқич ўзгариш ясашга даъват қилди. Буни ўрта табақа, зиёлилар, мамлакат сиёсати, иқтисоди ва бошқарувини идора этишга қодир кишиларни етиштириб чиқаришдан бошлаш лозимлигини таъкидлади. Бироқ сиёсий вазият сабабли ҳамда бошқарув жиловининг Британияга малай Саудлар оиласи қўлида экани боис, АҚШ мамлакат нефть бойлигини фаол равишда қайта ўз назоратига олишнинг уддасидан чиқолмади. Шундай бўлса-да, Америка ўтган йиллар давомида сезиларли равишда нефть баҳосини пасайтириш сиёсатини олиб борди. Бу сиёсат Саудиядаги нефть ресурслари қийматининг пасайиб кетишига ва амир ва шайхлар манфаатини ҳимоя қиладиган мамлакат молиявий тизими айбининг очилиб қолишига олиб келди, аммо нефтнинг бозордаги нархи тушишига таъсир қилмади. Натижада, бундай сиёсат давлатга нефть нархининг тушиши оқибатида келиб чиққан камомадни амирлар бюджетидан эмас, давлат бюджетидан тўлдириш мажбуриятини юклади.

АҚШга Трамп раҳбар бўлгач, бор кучи билан амир Муҳаммад ибн Салмонни мамлакат бошқаруви жиловини ўз қўлига олишига ундади. Чунки амир унга «Aramko» мулкларининг Саудияга ўтиб кетиши оқибатида кўрган ҳамма зиёнини АҚШга қайтариб беришга ваъда берганди. Шу боис Муҳаммад ибн Салмон ва унинг отаси, Америкага 500 миллиард доллардан зиёд маблағни савдо шартномалари, ҳадя ва инъом сифатида бериб юборди. Бу рақам АҚШнинг «Aramko» компаниясига қилинган национализация оқибатида бу мустамлакачи давлатга қарашли кўплаб компаниялар кўрган зиённинг бир қисми ҳисобланади. Саудия валиаҳди ва унинг отаси шу билан кифояланишмади, балки Файсал 1973 йил бошлаб, 1988 йилда тамомлаган национализациялашга оид қонунни қасддан бузишди. Муҳаммад ибн Салмон «Saudi Aramko» компанияси ҳиссаларининг тенг ярмидан воз кечишга қарор қилди. Чунки бу ҳиссаларни стратегик шерикларга сотиб юборди, албатта, улар йирик Америка компанияларидир.

Шу боисдан Саудиянинг «HSBC», «JPMorgan Chase», «Bank of Tokyo Mitsubishi» каби қатор банклардан 10 миллиард доллар қарз олганининг сабаби ҳам, 52 миллиард доллар бўлиши кутилаётган бюджет дефицитини ёпиш учун жорий йил давомида 31 миллиард доллар қарз олишни режалаштираётгани сабаби ҳам битта, у ҳам бўлса, Саудиянинг нефть ва газдан иборат ўзининг энг муҳим ресурсларидан воз кечганининг табиий натижасидир.

Саудия – нефть баҳоси пастлаб кетган вақтда қироллик дабдаба-исрофгарчиликларини ҳамда Америкага ва унинг иттифоқчиларию малайларига тўланадиган ўлпонларни бас қилиши, шунингдек, нархлар пасайиши сабабли келиб чиққан камомадни қоплашга қодир иқтисодий лойиҳалар бўйича, нефть ресурсларига маблағ ётқизиши керак эди. Бироқ у мустамлакачи давлатга ўлпон тўлаш билан Уммат молларини ҳавога совурди. Айниқса, Саудия-Америка нефть компанияларидаги ўзининг ҳиссаларидан йирик қисмини сотиш тўғрисида қарор қабул қилганда, дард устига чипқон бўлди. Бу мамлакат коррупцияга қарши кураш ниқоби остида яқин тарихда энг катта ҳисобланган ёлғонни ўйлаб топиб, қанча-қанча амир ва бизнесменларни қамоққа олди… уларнинг пулларини ўзлаштириб, Америкага беришга ҳамон ҳаракат қилмоқда… Зотан, Америка – Трамп томонидан бир неча бор айтилганидек – ўзини айни пулларнинг эгаси, деб ҳисоблайди.

Шу ерда бир нарсани таъкидлаш лозимки, энг асосий бойлик сифатида фақат нефтга таяниб қолиш, иқтисодий сиёсатда катта хатодир. Балки нефть даромадларини саноат лойиҳалари учун молиялаштириш манбаси қилиб олиш лозим. Бу билан саноат – ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт структурага асос бўлади. Чунки кўплаб нефтга эга бўлмаган давлатлар борки, Италия ва Испания каби, ўз саноати орқали жуда катта молиявий даромад олади, бу даромади Саудиянинг нефть даромадидан бир неча баробар кўпни ташкил қилади.

Хуллас, Саудия ташлаган қадамлар уни фақат ва фақат орқага олиб кетади. Чунки у нефть маблағларини ҳақиқий иқтисодга ётқизмаяпти. Шундай қилганда эди, саноатлашган давлатлар сафидан ўрин олган бўлар эди. Шунингдек, бу мамлакат АҚШ ҳукмронлигидан қутулишга ҳам, бинобарин, унинг уруш ва давлатлар билан кураш ўйинларига сарф-харажат қилишни тўхтатишга ҳам ҳаракат қилмади. У ҳаммасидан ҳам, энг аввало, Исломнинг илғор мафкурасини ўзлаштирмади, унинг иқтисодий сиёсатини тушунмади… Ваҳоланки, Ислом ва унинг аҳкомларига қаттиқ риоя қилиши ҳақида узоқ йиллардан бери оғиз кўпиртириб мақтаниб келади. Аммо Аллоҳ Таоло бошқаларнинг молини ноҳақ ейишдан ва молга муҳаббат қўйишдан қаттиқ огоҳлантирган. Ундай кимсани қуйидаги каломида жуда гўзал суратда сифатлади:

﴿فَخَسَفْنَا بِهِ وَبِدَارِهِ الْأَرْضَ فَمَا كَانَ لَهُ مِن فِئَةٍ يَنصُرُونَهُ مِن دُونِ اللهِ وَمَا كَانَ مِنَ الْمُنتَصِرِينَ + وَأَصْبَحَ الَّذِينَ تَمَنَّوْا مَكَانَهُ بِالْأَمْسِ يَقُولُونَ وَيْكَأَنَّ اللهَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَيَقْدِرُ لَوْلَا أَن مَّنَّ اللهُ عَلَيْنَا لَخَسَفَ بِنَا وَيْكَأَنَّهُ لَا يُفْلِحُ الْكَافِرُونَ + تِلْكَ الدَّارُ الْآخِرَةُ نَجْعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوًّا فِي الْأَرْضِ وَلَا فَسَادًا وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ﴾

«Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам (ерга) ютдирдик. Сўнг унинг учун Аллоҳдан ёрдам берадиган ўзга бирор жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади. Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар: «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб (Ўзи хоҳлаган бандаларининг ризқини) танг қилиб берар экан-да. Агар Аллоҳ бизларга марҳамат қилмаганида, бизларни ҳам (ерга) ютдирган бўлур эди. Воажаб, кофир бўлган кимсалар нажот топмас экан-да», деб қолдилар. Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир»  [Қасос 81-83]

Роя газетасидан олинди

Total Views: 712 ,

Добавить комментарий

Ҳалоиб Мисрга ҳам, Суданга ҳам тегишли эмас, балки у исломий заминдир

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم Роя газетаси: Ҳалоиб Мисрга ҳам, Суданга...

Закрыть