Саудия Арабистони Ақсо масжиди босқинчилари билан муносабатларни нормаллаштириш

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Саудия Арабистони Ақсо масжиди босқинчилари билан муносабатларни нормаллаштириш сари шахдам қадам ташламоқда

Ҳижрий 1439 йил 21 жумодул-аввал, милодий 2018 йил 7 феврал чоршанба куни «Nabd» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади. (Бу хабар қисқа ўзгартишлар билан келтирилди):

«Ҳинд ҳаво йўллари чоршанба куни Ҳиндистондан яҳудийлар вужудига Саудия ҳаво йўлаги орқали ўтувчи учта рейс қўйилганини эълон қилди. Саудиянинг айни розилиги Тель-Авив билан Риёз ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш сари ташланган қадам ўлароқ кўрилади. Яҳудийлар вужуди расмий радиоси, Саудия ҳукуматининг яҳудийлар самолётларига ўз ҳаво йўлакларидан Ҳиндистонга ўтишига розилик берганини олқишлаб, буни «илгари учратилмаган нодир» розилик, дея баҳолади».

Шунингдек, ҳижрий 1439 йил 24 жумодул-аввал, милодий 2018 йил 10 феврал шанба куни «Арабий жадид» веб-сайти нашр қилган хабарда ҳам бундай дейилади (хабар матнидаги баъзи сўзлар қисқача ўзгартилди):

«Саудиялик сиёсий фаол ва ҳуқуқбон Наҳо Балавий келаси душанба куни суд олдида жавоб берадиган бўлди. Балавий мамлакатнинг яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш, фуқароларга солиқ солиш ва давлат муассасаларининг хусусийлаштирилишини тўхтатишни талаб қилганлиги ҳамда ҳукуматни хотин-қизлар ҳуқуқини қўллаб-қувватлашга чақиргани сабабли ўтган 23 январда ҳибсга олинган эди».

Роя газетаси шарҳи:

Салмон ва унинг ўғли Муҳаммад етакчилигидаги Саудия Арабистони ҳукмдорлари – яҳуд вужуди билан шу пайтгача махфий тарзда алоқа ўрнатиб келишган эди. Бугун эса, босқинчилар билан бўлган муносабатларини очиқ-ошкора ва расмий тарзда нормаллаштиришга ўтишди. Улар бу билан ўз хўжайинлари Америка белгилаган ролни бажаришмоқда. Улар учун белгиланган роль Американинг минтақадаги сиёсатларини ижро этишда асосий фигура ҳисобланган Эрдоган билан ҳамкорлик қилишни тақозо этади. Ҳатто бу, регионал коалицияда асосий роль яҳудийлар вужудига берилишни талаб қилса ҳам улар учун фарқсиздир. Асосий роль яҳудийлар вужудига берилишини АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ўрта Шарқдаги махсус вакили, яъни минтақадаги Исломга қарши кураш учун тайинлаган вакили Жейсон Гринблат ҳам таъкидлаб ўтди.

Роя газетасининг 2018 йил 21 феврал чоршанба кунги 170-сонидан

Total Views: 717 ,

Добавить комментарий

Рекс Тиллерсон “сассиқ давлатларга” сафарга чиқади

Рекс Тиллерсон “сассиқ давлатларга” сафарга чиқади АҚШ давлат котиби Рекс...

Закрыть