Саудия Арабистони собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган қуролларни фаол сотиб олмоқда

Саудия Арабистони собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган қуролларни фаол сотиб олмоқда

Саудия Арабистони Шарқий Европа давлатларидан собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган намунадаги қурол ва ўқ-дориларни сотиб олиш ҳажмини камайтирмаяпти. Қизиғи, бу қуроллар саудиялик ҳарбийлар томонидан ҳеч қаерда қўлланмайди. Бу ҳақда БМТнинг оддий қуроллар регистри (UNROCA) маълум қилди.

Жумладан, 2014 йилдан бошлаб араб давлати Болгария ва Словакиядан 38 та БМ-21 “Град” ёппасига ўт очиш реактив қурилмасидан сотиб олган. Ваҳоланки Саудия Арабистони қуролли кучлари Бразилиянинг STROS реактив қурилмасидан фойдаланади.

Jane's Defence Weekly ҳарбий-техника нашри мутахассислари маълумотларига кўра, Болгария UNROCA’га 2018 йилда Саудия Арабистонига 6 та бронетранспортёр ва 6 та БМ-21 “Град”ни экспорт қилганини маълум қилган.

Бундан ташқари, Шарқий Европа давлатлари саудияликларга 2014 йилдан бошлаб 2 мингга яқин зирҳли техника, миномёт, турли артиллерия қуроллари, 100 мингдан кўпроқ автомат ва штурм милтиқлари, 7 мингдан кўпроқ пулемёт ва 4 мингдан кўпроқ гранатомёт, 2 мингдан кўпроқ танкларга қарши гранатомёт ва ПТУР мажмуаларини сотган. Аммо бу қуролларнинг бирортаси Саудия Арабистонининг қуруқликдаги қўшинлари қуролланишида турмайди.

Jane's Defence Weekly мутахассисларининг баҳолашича, бу қуролларнинг катта қисми суриялик жангариларга берилган, жанговар техниканинг баъзи намуналари Суриядаги жангларда қўлга киритилиб, Россиядаги кўргазмалар экспонатига айланган.

Бундан ташқари, бир қатор мутахассисларнинг фикрича, Саудия Арабистони Ямандаги қуролли ихтилоф иштирокчиларига кўмак кўрсатади.

Total Views: 467 ,

Добавить комментарий

Трамп G20 саммитидан сўнг Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмоқчи

Трамп G20 саммитидан сўнг Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмоқчи АҚШнинг...

Закрыть