Сергей Лавров: АҚШ Венесуэладаги ҳокимиятни ағдаришга ҳаракат қилмоқда

Сергей Лавров: АҚШ Венесуэладаги ҳокимиятни ағдаришга ҳаракат қилмоқда

Қўшма Штатлар Венесуэладаги қонуний ҳокимиятни очиқдан-очиқ ағдариб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди, дея хабар тарқатди ТАСС.

«Бизни АҚШ ва унинг энг яқин иттифоқчилари Венесуэлага нисбатан қандай иш тутаётгани безовта қилмоқда, улар халқаро ҳуқуқнинг барча қоидаларини очиқчасига бузишмоқда», — деди вазирлик раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият инқироз конституцияга қарши услублар орқали ҳал қилинишига йўл қўймаслиги лозим.

28 январь куни Москва ОАВнинг Россия томони Венесуэла президенти Николас Мадурони қўриқлаш ходимлари билан таъминлаб бергани ҳақидаги хабарларини рад этди. Ундан бир кун олдин, Россиядан Венесуэлага 400 нафар жангчи юборилгани борасидаги маълумот ҳам рад этилди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ ҳукумати Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдога Венесуэла ҳукуматининг АҚШдаги банкларидаги ҳисобрақамларини назорат қилиш ҳуқуқини берган эди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти баёнотида айтилган.  

25 январда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Гуайдонинг Венесуэланинг Нью-Йоркдаги Федерал захира банкида сақланувчи ҳисобрақамларини назорат қилишга ҳуқуқли эканлигини тасдиқлаган.

Total Views: 250 ,

Добавить комментарий

АҚШ коррупциялашган давлатлар рейтингида 22-ўринни эгаллади

АҚШ коррупциялашган давлатлар рейтингида 22-ўринни эгаллади АҚШнинг ҳозирги ҳукумати сўнгги...

Закрыть