Шарқий Ғутада 10 кун ичида 770 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган

Шарқий Ғутада 10 кун ичида 770 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган

“Чегара билмас шифокорлар” (MSF, фр. Médecins sans frontières) ташкилоти Дамашқ яқинидаги Шарқий Ғутада 18 февралдан 27 февралгача тинч аҳоли орасидан 770 дан кўпроқ киши ҳалок бўлгани ва 4050 киши яраланганини маълум қилди. 

Ташкилотнинг баёнотида айтилишича, охирги икки кун давомида Шарқий Ғута ўққа тутилиши давом этмоқда.

“Бизга маълум бўлишича, ҳудуддан тиббий эвакуация ўтказилмаган”, дейилган ташкилотда ва ҳудудга гуманитар етказмалар ҳам амалга оширилмагани қўшимча қилинган.

Ташкилот томонидан қўллаб-қувватланувчи тиббий муассаса уч марта ўққа тутилган. Охирги ўққа тутиш вақтида бир тиббий ходим яраланган. Умумий ҳисобда, ташкилот билан боғлиқ бўлган 20 та объектдан 15 таси ўққа тутилган.

Total Views: 642 ,

Добавить комментарий

НАТО Путиннинг таҳдидларини номақбул ва бесамар деб атади

НАТО Путиннинг таҳдидларини номақбул ва бесамар деб атади НАТО Россия...

Закрыть