Шавкат Мирзиёев: Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача тўй-маросимга бориши ман этилади

Шавкат Мирзиёев: Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача тўй-маросимга бориши ман этилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев тўйларни кескин танқид қилди ва халқ дардини айтди. Давлат раҳбарининг видеоселектор йиғилишларидан бирида айтган сўзлари ёзилган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

“Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача, ижро органи раҳбарига тўй-маросимга бориши ман этилади. Чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куним ишдан олиб ташлайман, жиноий жавобгарликка тортаман. Тўй энг кўпи 150 кишига, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам мендан бошлаб нишонламайди. 

Бўлди, у замонлар тугади энди, одамларнинг ғашини келтиряпмиз, лаънатини келтиряпмиз. Маросим ҳам, тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўдайиб ҳамма муовини билан, ҳамма туради… Сен ўша қилган 20 килограмм гўштингни пулига битта камбағалнинг уйига бориб краска қилиб бер, телевизор олиб бер, ноинсоф. 

Қарор чиқади, қарор! Президент қарор эмас, сенатнинг қарори чиқади. Қани бирортанг ғинг деб кўр. У тўйга бориш энди ман этилади. Мен ўзим юрагимдан билган ҳолда шуни айтяпман. У ҳаммаси хиёнат бизнинг халқимизга, иккинчидан, тўй қилишнинг меъёрини ҳам ёзиб берамиз. 

Тошкентда тўртта қизи бор одам ўзини осиши керак, тўй қилиш учун. Оддий одам, оилали, бюджетдан ойлик оладиган одам ўзини осиши керак. Тўртта қизини эрга бериш учун ўзини осса тўғри бўлади. Нимага?! Ҳеч қандай имконияти йўқ, барибир бечора қарз олади, ўзига қарамайди, дўхтирга бормайди, фақат шу тўйга йиғади. Кимга керак бу тўй? Бўлди, биз олдин ташвиқот қилиб кўрдик, бўлмади бу ташвиқот. Хиёнат қиляпмиз халқимизга, тўйларни агар жойига қўйсак, коррупция бўлмайди, адолат пайдо бўлади. Ҳамма бир хил тўй қилади. Агар бирорта раҳбар, прокурорми, ҳокимми, солиқчими, чегарачими, шу меъёрдан чиқса, ўша куни кўрасизлар, қамайман ҳаммани. Қайси вазир ёки бош вазир ўринбосари шундай тўй қилишга қайдан ойлик олади? Ҳаммаси ўғирлик бу, агар буни тагини суриштирсак, ўғирлик. Бу ҳам ана шу адолатсизликни тарғиб қилади, ҳамма билиши керак. 110 киши, 120 киши, тамом. Жуда борса, рухсат олиб комиссиядан, 150 кишилик қилади. Бошқача тўй бўлмайди ҳеч қаерда, жуда яхши тўй бўлади, фақат ёшлар бўлади тўйда. Қариялар нон синдиришга боради, ёшлар тўйга боради. Нима учун буни айтяпман? Андижонда ҳам бу жуда ҳалиги кетган, эрталабки тўйлар, аввало, эрталабки тўйлар йўқ бўлади. Бўлди энди, обедда соат бирдан иккигача тўй, кечқурун қайси ресторан тўй қилса, ўша ресторанни ёпамиз”, — деган президент.

Total Views: 498 ,

Добавить комментарий

Генерал Пол Накасоне: Москва Вашингтондан «қўрқмаяпти»

Генерал Пол Накасоне: Москва Вашингтондан «қўрқмаяпти» Москва Вашингтондан «қўрқмаяпти», Россияга...

Закрыть