Шимолий Корея АҚШ билан музокараларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Шимолий Корея АҚШ билан музокараларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда

КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Цой Сон Хининг Пхеньяндаги матбуот анжуманида маълум қилишича, Шимолий Корея Корея ярим оролининг ядросизланиши бўйича Қўшма Штатлар билан музокараларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Вазир ўринбосари таъкидлашича, КХДР Вьетнамнинг Ханой шаҳрида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп талаб қилган шартларга кўнишни хоҳламаяпти.

«Бизда [АҚШ билан] бундай турдаги музокараларни олиб бориш истаги йўқ», — деди Цой Сон Хи.

Унинг қўшимча қилишича, яқин вақт ичида АҚШ билан музокаралар тақдири ҳақидаги якуний қарор Ким Чен Ин томонидан қабул қилинади.

Total Views: 58 ,

Добавить комментарий

Янги Зеландиядаги масжидга қилинган ҳужумда 49 киши ҳалок бўлди

Янги Зеландиядаги масжидга қилинган ҳужумда 49 киши ҳалок бўлди Янги...

Закрыть