Шимолий Корея етакчиси Хитойга ташриф буюрди

Шимолий Корея етакчиси Хитойга ташриф буюрди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига кўра Хитойга келди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Ким Чен Иннинг ташрифи 10 январгача давом этади. 

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль билан бирга келган. Бу шахс АҚШ билан ядро мавзуси бўйича музокаралар жараёни учун жавоб беради, деб маълум қилган KCNA давлат агентлиги.

Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо ва қуролли кучлар вазири Но Гван Чхоль, шунингдек, унинг рафиқаси Ли Соль Чжу ҳам Шимолий Корея раҳбари ҳам келган.

Бу бир йилдан камроқ вақт ичида Ким Чен Иннинг Хитойга 4-ташрифидир. У ўтган йилнинг 25-28 март, 7-8 май ва 19-20 июнь кунлари ҳам Хитойда ташриф билан бўлган.

Total Views: 76 ,

Добавить комментарий

Помпео: Биз ИШИДнинг 99 фоизини йўқ қилдик

Помпео: Биз ИШИДнинг 99 фоизини йўқ қилдик АҚШ давлат котиби...

Закрыть