Шимолий Корея етакчиси Трамп билан учрашмоқчи

Шимолий Корея етакчиси Трамп билан учрашмоқчи

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга учрашув ўтказиш таклифини йўллади. 

Аввалроқ CNN телеканали хорижий дипломатик манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Шимолий Корея билан музокаралар ўтказгандан кейин Вашингтонга келган Жанубий Корея делегацияси Трампга Ким Чен Ин мактубини топширганини маълум қилганди. 

Трамп Ким Чен Иннинг май ойигача учрашиш таклифига розилик берган. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён Трамп билан музокаралардан кейин маълум қилди.

Оқ уй вакили Сара Сандерс ҳам Трампнинг Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини тасдиқлаган. “Трамп Ким Чен Ин билан белгиланган жой ва вақтда учрашиш таклифини қабул қилади. Биз Шимолий Кореянинг ядровий қуролсизлантирилишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Шу билан бирга барча санкциялар ва максимал босим сақланиб қолиниши керак”, деб айтган Сандерс.

Total Views: 654 ,

Добавить комментарий

Сурия бўйича Туркия, Россия ва Эрон саммити Истанбулда бўлиб ўтади

Сурия бўйича Туркия, Россия ва Эрон саммити Истанбулда бўлиб ўтади...

Закрыть