Шимолий Македония НАТОга қабул қилиниши мумкин

Шимолий Македония НАТОга қабул қилиниши мумкин

НАТОга аъзо давлатлар Шимолий Македония Республикасини ҳарбий альянсга қўшиш ҳақидаги протоколни 6 февралда имзолаши кутиляпти.

Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг шанба куни маълум қилди.

"6 февралда тарихий ҳужжатга имзо чекилади", — деб билдирди Столтенберг Твиттер саҳифасида.

Январ ойида Македония парламенти мамлакат номини Шимолий Македония Республикаси деб аташ ҳақида Конституцияга ўзгартиш киритган эди.

Мамлакатнинг аввалги номи Грецияга норозиликка сабаб бўлиши ортидан шундай қарор олинган эди.

Total Views: 386 ,

Добавить комментарий

БАА ширкати Венесуэла банкидан уч тонна олтин сотиб олганини маълум қилди

БАА ширкати Венесуэла банкидан уч тонна олтин сотиб олганини маълум...

Закрыть