Сочида Сергей Лавров ва Майк Помпео ўртасида музокара бўлиб ўтди

Сочида Сергей Лавров ва Майк Помпео ўртасида музокара бўлиб ўтди

14 май куни Сочида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўртасида музокаралар бошланди. Бу уларнинг май ойи бошидан буён иккинчи учрашувидир. Майк Помпео Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Россия ва АҚШ ўртадаги муносабатларни яхшилаши керак. Бу нафақат икки давлат, балки бутун дунё манфаати учундир, деди АҚШ давлат котиби.

"Биз мамлакатларимиз хавфсизлиги учун муносабатларимизни яхшилаш йўлида барча нарсани қилишимиз лозим, биз бу мулоқотни давом эттирамиз. Президентларимиз бунинг учун бор кучимизни ишга солишимиз кераклигини айтган. Бу нафақат мамлакатларимиз, балки бутун дунё манфаатлари учундир", — деди Помпео Россия ташқи ишлар вазири билан учрашувда.

"Ёндашувларимизда тафовутлар бор ва ҳар бир давлат ўз манфаатини ҳимоя қилади. Манфаатларимиз тўқнашадиган жойларда умумий нуқтани топишимизга умид қиламан. Бу дарҳақиқат изчилроқ муносабатлар ўрнатишимизга ёрдам беради", -деди у. 

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви якунида Россия Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича боши берк кўчадан чиқишда ташаббусни ўз қўлига олишига умид билдирди.

"Биз шунингдек Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилдик. Биз, илгари айтилганидек, Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишини тан олмаймиз. Санкцияларимиз ўз кучида қолади. Биз вазиятдан чиқиш учун Россия Украинанинг янги ҳукуматига қўл узатишини истаймиз", — деди Помпео матбуот анжуманида.

Total Views: 87 ,

Добавить комментарий

Австрияда “Миграция учун 10 та қоида”

Австрияда “Миграция учун 10 та қоида” Австриянинг Қуйи Австрия федерал...

Закрыть