Стивен Мнучин: Россияга қарши янги санкциялар 30 кун ичида киритилади

Стивен Мнучин: Россияга қарши янги санкциялар 30 кун ичида киритилади

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Россияга қарши янги чеклов чоралари 30 кун ичида киритилишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

«Биз мавжуд барча санкцияларни амалга оширамиз ва янгиларини жорий қиламиз», — деди вазир.

Январь ойида молия вазирлиги «Кремль маърузаси»ни эълон қилгач, бир кундан кейин Мнучин сенат эшитувларига ташриф буюрди. Янги санкциялар киритиладиган муддат ҳақидаги саволга жавобан у аниқ санани айтмади ва «ҳали кўп ишлар қилиниши кераклиги» туфайли, ўз тахминларида эҳтиёт бўлишини айтди.

Россия ва унинг раҳбариятига қарши янада қатъийроқ чоралар ҳақидаги талабларга Мнучин шундай жавоб берди: «Биз ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар борлиги субҳасиз, ва биз уларни санкциялар ёрдамида ҳал қиляпмиз».

Total Views: 662 ,

Добавить комментарий

Бундан буён Саудия Арабистонида аёллар армияда хизмат қилиши мумкин

Бундан буён Саудия Арабистонида аёллар армияда хизмат қилиши мумкин Саудия...

Закрыть