Столтенберг: Биз Ироқ шуни хоҳлаётгани учун бу ердамиз

Столтенберг: Биз Ироқ шуни хоҳлаётгани учун бу ердамиз

НАТО ҳарбий хизматчилари Бағдоднинг илтимоси билан Ироқда қолмоқда. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.

«Биз Ироқ шуни хоҳлаётгани учун бу ердамиз. Бу ерда Ироқнинг розилигисиз ёки таклифисиз қолаётганимиз йўқ», — дея Столтенбергнинг сўзларини келтиради Iraqi News.

Бош котиб аниқлик киритишича, Ироқ бош вазири Ҳайдар Ибодийдан ёзма мурожаат олган.

Унинг сўзларига кўра, НАТО минтақада керагидан ортиқча қолмаслиги лозим.

«Биз аскарларни қанча керак бўлса, шунча шуғуллантирамиз, бу ИШИД яна пайдо бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун керак», — дея қўшимча қилиб ўтди Столтенберг.

Total Views: 675 ,

Добавить комментарий

Еврокомиссия АҚШга жавобан унинг маҳсулотларига бож солмоқчи

Еврокомиссия АҚШга жавобан унинг маҳсулотларига бож солмоқчи Еврокомиссия АҚШдан етказиб...

Закрыть