Судан аҳли ҳаракати Аллоҳнинг шариатини ҳокимиятга олиб чиқиш қўзғолони бўлсин

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Судан аҳли ҳаракати Аллоҳнинг шариатини ҳокимиятга олиб чиқиш қўзғолони бўлсин

Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи

Судандаги ҳокимиятга қарши кўтарилган намойишларни сиёсий кучлар ўз фойдасига буришга уринаётган бир манзарада бу намойишлар тўртинчи ҳафтага кирди. Бошида ушбу халқ ҳаракати ташқи турткисиз ўз-ўзидан келиб чиқди… Юртдаги нарх-навонинг кундан-кунга осмонга кўтарилиб кетиши, ёқилғи маҳсулотларининг тақчиллиги, маошлар вақтида берилмагани оқибатидаги зулм… бу қўзғолонга сабаб бўлди. Ҳатто ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, нон дўконлари, кассалар олдида турнақатор навбат кутишлар… оддий ҳолга айланиб қолди. Ҳукумат эса, буларни ҳал этишга ожиз. Одамларни сабрга чақириб, уларга саробга олиб борувчи ваъдаларни беряпти… Ниҳоят, одамлар сабр косаси тўлиб кетди, портлаб норозилик намойишига чиқдилар. Шу ерда, сиёсий партиялар ва ҳукуматга мухолиф кучлар пайдо бўлиб, намойиш етакчилигини қўлга олишга урина бошлашди. Майдонда илмоний оқим мавжудлиги яққол маълум эди. У зулм ва коррупцияга қарши кўтарилган қўзғолонни ўғирлашга ва унинг шиорларини режимни ағдариш, «эркинлик, адолат, тинчлик» каби шиорларга ўзгартиришга уринарди. Бу хавфни режим ҳам сезди. Сезибоқ, Хазро (яшил) майдондаги ўз қўллаб-қувватловчиларини сафарбар қилиб, режим ҳамон кучли, унга мадад берувчи доиралари кўп, деган мазмунда бутун дунёга ва мухолафатга «нома» йўллади. Умар Башир: «Баъзи кучлар Суданга қарши тил бириктириб, уни тиз чўктиришга ҳаракат қиляпти», деди. Сўнг, «Суданни вайрон қилишга уринаётган хорижий кучлар мавжуд. Ҳукуматга қарши кўтарилган намойишчилар бугун Суданга душман бўлган давлатлар томонидан бошқарилмоқда», дея қўшимча қилди. Бироқ ҳаракат давом этди, дам интилиш, дам чекиниш намойишнинг асосий хусусияти бўлиб қолаверди. Ҳар бир ҳаракат ва намойиш чоғида ўлган ва яраланганлар бўлди. Афтидан, намойишга туртки бўлган сабабларни бартараф қилиш қўлидан келмаган, ўзининг бажармайдиган тоғ-тоғ ваъдалари билан одамларни безор қилган бу режимни айни қўзғолон эсини оғдириб қўйган кўринади. Чунки ҳукмрон партиянинг баъзи етакчилари таҳдид қилиб, қўрқитишга ўтишди. Шу нуқтаи назарда, илгари президентнинг биринчи ўринбосари бўлган ҳамда Исломий Ҳаракатнинг собиқ бош котиби Али Усмон Муҳаммад Тоҳо ҳам «Бизнинг гуруҳ режимни ҳимоя қилишга тайёр турибди», деди. Кейин Миллий Конгресс партиясининг мафкура ва маданият котибияти котиби, Республика президентлиги қўмитаси раиси Фотиҳ Иззуддиннинг намойиш қатнашчиларига қарата таҳдидлари янгради: «Бизга бир ҳафта вақт беринг ва ўзини эркакман, дегувчилар ортга қайтсин, аммо қўлига қурол олганлар бўлса, калласини сапчадек узиб ташлаймиз». Бир кун ҳам Ислом билан ҳукм юритмаган бу режим, одамлар туйғусига ёқадиган гапларни қилишга одатланган. Айни мана шундай таҳдидлар қилган кимса, ўша ернинг ўзида «Биз Аллоҳ учун ҳаракат қиламиз, ундан заррача четланмаймиз, Аллоҳ олдига мунофиқ бўлиб боришни асло истамаймиз», дейиш йўлига ўтди.

Судан бошқа мусулмон давлатларидан фарқсиз ўлароқ, малай давлат. У сиёсат, иқтисод… барча соҳада мустамлакачи кофир Ғарбга хизмат қилиб, унинг режаларини амалга оширишдан ўзга ташвишни билмайди. Бу ўлка ер усти ва ости бойликларига бой бўлишига қарамай, қашшоқ аҳволда қолмоқда. Бунга Судан аҳли устидан зўрлаб татбиқ этилаётган сиёсат сабаб бўлмоқда. Масалан, сиёсий соҳада бу режим инглиз мустамлакачилардан қолган республикачилик бошқаруви билан ҳукм юритади. Судан режимининг асосий ташвиши Ғарбнинг сиёсий муассасалари орқали тиқиштираётган сиёсатини амалга оширишдир. Бу фикримизга далил келтириш учун узоққа бормайлик, мана, «миллий диалог» ва ундан келиб чиққан қонунлар ҳам АҚШнинг шу юртдаги режасидир. Америкалик вакиллар айни диалогнинг қандай татбиқ этилаётганига ишонч ҳосил қилиш учун диалог бўйича комиссия ишларини охиригача кузатиб боришди. Сал илгарироқ эса, АҚШ раҳнамолигида ва режимнинг қўли билан Судан жануби бўлиб ташланди. Дарвоқе, Умар Баширнинг ўзи ҳам жанубни бўлган Америка эканини эътироф этди! Сиёсатни кузатиб бораётганлар буни билади. Бироқ Америка бу ишда кимлардан восита сифатида фойдаланди?! Шубҳасиз, Америка Судан жанубини бўлишда Умар Башир билан жануб исёнчиларидан фойдаланди ва ўшалар ёрдамида қолган қисмларини ҳам бўлиб ташлашга тайёрлаб қўйди. Иқтисодий соҳада эса, маълумки, Судан давлати учун иқтисодий сиёсатни чизиб берган Жаҳон Банки бўлади. Бу ролни Халқаро Валюта Фонди ўзининг ҳалокатли режалари билан такомиллаштирди. Чунки уларнинг сиёсат ва режалари юртни мана шу аҳволга олиб келди. Зеро, Америка ўз гумашталари билан биргаликда айни иқтисодий кризисни ғоят усталик билан ишлаб чиқди… Мақсад, Судан бойликлари ва потенциалларини ўз назорати остида ушлаб туришдир.

Агар туб ечим тўғрисида фикрламасдан, ишлар шу тарзда кетаверса, биз яшаб ўтган олтмиш йил яна қайтарилаверади. Яъни, (партиявий ҳукумат… ҳарбий тўнтариш… қўзғолон… яна партиявий ҳукумат… ҳарбий тўнтариш, яна халқ қўзғолони… партиялар ҳукумати… ҳарбий тўнтариш ва яна қўзғолон) шаклида спирал мисол айланаверади…

Туб ечим – Уммат мабдасига, яъни, буюк Ислом мабдасига асосланган аниқ сиёсий мафкурада мужассамдир. Ана шундагина ҳамма ишлар ўз изига тушади. Чунки Ислом қонунлари бутун башарият яратувчиси бўлмиш Аллоҳ Таолонинг аҳкомларидир.

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْماً لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!»    [Моида 50]

Исломда ҳукмдор ўзи ёки бирор инсон томонидан ишлаб чиқилган қонун билан ҳукм юритмайди. Балки Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритади. Яъни, у шариат ижрочиси ва Уммат хизматкоридир. У Умматнинг ишларини Ислом аҳкомлари асосида бошқаради. Зеро, Исломда бошқарув, бугунги кундаги сиёсатчилар айтаётган «кекс» эмас. Балки, Росулуллоҳ A айтганларидек, жавобгарлик ва омонатдир:

«وَإِنَّهَا أَمَانَةُ وَإِنَّهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ إِلا مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا وَأَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ فِيهَا»

«Бошқарув бир омонатдир, қиёмат кунидаги шармандалик ва надоматдир. Аммо ким ундан ҳаққига яраша олса ва ўз зиммасидаги омонат ҳаққини адо этса, шарманда бўлмас ва надомат чекмас». (Муслим ривояти).

Шунинг учун бугунги кунда Судан режимига қарши қўзғалган одамлар Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритишни талаб қилишлари керак. Акс ҳолда, 1964 йил октябрда ҳамда 1985 йил апрелда коррупцион режимга қарши қўзғолган пайтларда алданган халқ каби, бугун ҳам алданиб қолишлари турган гап. Чунки Аллоҳ шариатини ҳукмрон қилиш бу дунёда фаровон ҳаётга, охиратда Аллоҳнинг ризосига олиб боради. Мана, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари сиз Судан аҳли билан бирга ва сизнинг орангиздадир, улар сизни сизга манфаатли бўлган ишга етакламоқда. Бас, ҳақиқий ўзгариш учун улар билан бирга ҳаракат қилинг. Зотан, ушбу ўзгартириш учун ҳаракат қилмоқ Ислом билан яшамоғимиз учун барчамизга Аллоҳ томонидан буюрилган фарз амалидир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿فَلا وَرَبِّكَ لا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً﴾

Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»    [Нисо 65]

Аллоҳ Таоло яна бундай деди:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишга ваъда берди»    [Нур 55]

Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«… ثُمَّ تَكُونُ خِلافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Роя газетасининг 2019 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан

Total Views: 236 ,

Добавить комментарий

Судандаги воқеалар ривожи!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Судандаги воқеалар ривожи! Устоз...

Закрыть