Сурия Демократик кучлари ИШИДнинг сўнгги таянчига ҳужум бошлади

Сурия Демократик кучлари ИШИДнинг сўнгги таянчига ҳужум бошлади

2012 йилдан буён АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаб келинадиган «Сурия Демократик кучлари» (Syrian Democratic Forces) мамлакат шарқида, Ироқ билан чегара ҳудудидаги Багуз шаҳрига ҳужум бошлади. Айни вақтда ИШИДнинг охирги таянчи бўлган бу ҳудуд учун шафқатсиз жанглар олиб борилмоқда.

Икки йил муқаддам Сурия ва Ироқнинг катта қисмини назоратига олган ИШИДнинг қолган-қутган жангарилари айни вақтда Суриянинг Дейр-аз-Зор вилояти ҳудудида, Ироқ билан чегарада кичик ҳудуднигина қўлда тутиб қолган.

The New York Times хабарига кўра, кейинги икки ҳафта давомида Багуздан 20 мингдан ортиқ киши қочиб чиққан.

Сурия Демократик кучлари (Башар Асад режимига мухолифат бўлган асосан курдлардан иборат гуруҳлардан таркиб топган) вакили Мустафо Балининг маълум қилишича, бир ҳафталик танаффусдан кейин ИШИДни «буткул янчиб ташлаш» учун қамал бошланди. Унинг айтишича, Багузда айни вақтда ИШИД жангариларининг энг тажрибали жангарилари қаршилик кўрсатмоқда.

«Шафқатсиз жанглар кетмоқда. У ерда мудофаани яхши биладиган энг тажрибали жангарилар қолган. Шундан тасаввур қилиш мумкинки, олдинда катта жанглар кутиб турибди», дея унинг сўзларини келтирмоқда Associated Press.

Кейинги ойларда асосан курдлардан иборат «Сурия демократик кучлари» Америка авиацияси кўмагида ИШИД жангариларини Суриянинг шимоли-шарқидаги шаҳарлар ва қишлоқлардан сиқиб чиқарган.

Total Views: 154 ,

Добавить комментарий

Меркель: Франция ва Германия ўртасидаги муносабатлар дўстона ҳамда барқарор бўлиб қолади

Меркель: Франция ва Германия ўртасидаги муносабатлар дўстона ҳамда барқарор бўлиб...

Закрыть