Сурияда иттифоқдош кучлар ўртасида тўқнашув чиқди

Сурияда иттифоқдош кучлар ўртасида тўқнашув чиқди

Сурияда Башар Асаднинг Россия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи иттифоқдошлари ўртасида тўқнашув чиқди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги Суриядаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурия армиясининг Россия томонидан қўллаб-қувватланувчи нуфузли тузилмаси “Йўлбарс кучлари”нинг 5-бригадаси ва Башар Асаднинг кичик укаси Моҳир Асад қўмондонлиги остидаги 4-дивизия ўртасида низо чиққан.

Айни вақтда икки кучлар ўртасидаги тўқнашувлар Ҳамо вилоятининг бир қатор аҳоли пунктларида давом этмоқда. Оқибатда қурбонлар ва яраланганлар бор, уларнинг аниқ сони маълум қилинмаган. Тўқнашувлар давомида оғир қуроллар, жумладан танклар қўлланган.

Таъкидланишича, ихтилофнинг авж олиши ҳудудда Эроннинг таъсирини камайтиришга уриниш билан боғланган. 

Total Views: 122 ,

Добавить комментарий

БМТнинг собиқ ходими: АҚШ БМТ орқали бошқа давлатларга босим ўтказади

БМТнинг собиқ ходими: АҚШ БМТ орқали бошқа давлатларга босим ўтказади...

Закрыть