Таҳдид ишга яради. Мексика мигрантларга қарши курашда АҚШга ёрдам беради

Таҳдид ишга яради. Мексика мигрантларга қарши курашда АҚШга ёрдам беради

АҚШ ва Мексика ноқонуний мигрантларга қарши курашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақдаги ҳужжат АҚШ давлат департаменти сайтида чоп этилди.

Шартномага мувофиқ, Мексика Марказий Америка мамлакатларидан келадиган ноқонуний мигрантлар оқимини тўсиш учун АҚШ билан чегарага миллий гвардия қўшинларини жўнатади. Бундан ташқари, контрабанда ва одам савдоси билан шуғулланадиган гуруҳларга қарши кураш олиб боради.

АҚШ эса бошпана сўраган барчани Мексикага қайтариб юборади. Мигрантлар у ерда ўзлари билан боғлиқ қарор чиқарилишини кутишади.

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ бунинг эвазига барча Мексика маҳсулотларига бож киритишни номаълум муддатга кечиктиради.

Май ойи охирида Мексикадан келадиган маҳсулотларга 10 июндан беш фоизли бож киритишини айтиб таҳдид қилганди. 

Total Views: 265 ,

Добавить комментарий

Трамп АҚШда янги фавқулодда вазиятни эълон қилишни режалаштирмоқда

Трамп АҚШда янги фавқулодда вазиятни эълон қилишни режалаштирмоқда АҚШ президенти...

Закрыть