Тиллерсон уч давлат ташқи ишлар вазири билан Россияга қарши ҳамкорликка келишиб олди

Тиллерсон уч давлат ташқи ишлар вазири билан Россияга қарши ҳамкорликка келишиб олди

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Эстония, Латвия ва Литва ТИВ раҳбарлари билан музокаралар ўтказиб, унинг давомида Россия таҳдидини муҳокама қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти хабарида айтилади.

«НАТО бўйича иттифоқчилар Россиянинг ёлғон ахборот тарқатиш ва зарарли киберфаоллиги бўйича саъй-ҳаракатларига қарши курашда ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олдилар. Улар Россия Европа хавфсизлигига уйғотаётган хавфлар, ҳамда Россиянинг ўз қўшнилари суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган ҳурматсизлигига қарши курашиш бўйича стратегияни муҳокама этишди», — дейилади хабарда.

Вазирлар шунингдек, апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Болтиқбўйи саммитига тайёргарлик жараёнини муҳокама этишди, унда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам қатнашади.

Total Views: 776 ,

Добавить комментарий

2017 йил якунлари бўйича Хитой иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринни эгаллади

2017 йил якунлари бўйича Хитой иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринни эгаллади...

Закрыть