Толибон Афғонистон бўйича АҚШ расмийлари билан музокара ўтказишдан бош тортди

Толибон Афғонистон бўйича АҚШ расмийлари билан музокара ўтказишдан бош тортди

Толибон Қатарда АҚШ вакиллари билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш юзасидан 9 январда бошланадиган икки кунлик музокараларда иштирок этишдан бош тортди. Бундай баёнот 8 январь куни Толибон музокараларда иштирок этишини билдирганидан бир неча соат ўтгач эълон қилинди.

Озодлик радиоси афғон хизматининг Қатар пойтахти Дохадаги Толибон вакилига таяниб хабар беришича, музокараларнинг қолдирилишига кун тартибига киритилган масалалар бўйича муросага эришилмагани сабаб бўлган.

Reuters агентлиги эса Толибоннинг бошқа бир вакилига таяниб ёзишича, Вашингтон музокарада Афғонистон ҳукумати вакиллари иштирок этиши шартлигини талаб қилгани ортидан музокаралар ўтказилмайдиган бўлган.

Толибон Афғонистон ҳукуматини “АҚШ қўғирчоғи” сифатида билгани учун музокараларда уларнинг иштирок этишига қарши чиқиб келмоқда.

Йил бошида толиблар АҚШ расмийлари билан Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилган эди. Бунга Ар-Риёд музокараларда Афғонистон ҳукумати расмийлари қатнашишини талаб қилгани сабаб бўлган.

Total Views: 378 ,

Добавить комментарий

Трамп Хитой билан савдо бўйича келишувга тезроқ эришишни хоҳламоқда

Трамп Хитой билан савдо бўйича келишувга тезроқ эришишни хоҳламоқда АҚШ...

Закрыть