Тожикистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун юришлари мумкин

Тожикистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун юришлари мумкин

Қозоғистонликлар Тожикистонда ва тожикистонликлар Қозоғистонда энди рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун бўла оладилар. 

“Энди фуқароларимиз томонлар ҳудудларига сафарларда рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун, рўйхатдан ўтган ҳолда эса 90 кун бўла оладилар”, деб айтди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан Остонадаги қўшма матбуот анжуманда.  

Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари Қозоғистон ва Тожикистон ҳудудларига кириш ёки у ерда бўлиш шартларини бузган шахсларни аниқлаш ва ватанларига қайтариш – реадмиссия ҳақидаги келишувни имзолашди. 

Total Views: 606 ,

Добавить комментарий

Британия ва Россия муносабатлари ёмонлашди

Британия ва Россия муносабатлари ёмонлашди Британиялик юқори мансабли амалдорлар ва...

Закрыть