Toжикистонда халқ ўз кучи билан мактаб қурмоқда

Toжикистонда халқ ўз кучи билан мактаб қурмоқда

Центр Азия сайтининг берган хабарига кўра, Тожикистон республикаси, Соғд области, Матчин райони, Сангчашма қишлоғи аҳолиси №46 мактабнинг янги биноси учун пул тўпламоқда, чунки эски биноси қулаш арафасида бўлиб икки йилдан буён ундан фойдаланиш тақиқланган.

Бу йил қишда район хокимияти томонидан ўқув ерини зиёрат қилган маъмурият ходими, бино вайрона холатда бўлганлиги учун мактабда дарс берилишини тақиқлаган-дейди шу қишлоқда яшовчи Даврон исмли шахс.

Шу сабабдан 80 та ўқувчи мактабга яқин жойда жойлашган ташландиқ холдаги уйда дарсларини давом эттирмоқдалар.

Район маъмурияти ходими Мансур Жўраев, қишлок раиси Холмўмин Акрамовга: бу мактабни янги биносини бошқатдан қуриш учун пул ажратмаслигини ва бунинг учун эса, шу қишлоқ аҳлидан пул йиғишни очиқ талаб қилган. Бу хали хаммаси эмас.

Холмўмин Акрамов қишлоқ хукуматидан янги бино учун ер ажратиб беришини сўраган вақтида, ундан 2000 (икки минг) сомони пул келтириб беришини айтган. Бу билан хукумат мактаб биноси қуриш учун  керак бўлган ерга халқдан пул, тўғрироғи пора талаб қилмоқда.

Шундай иқтисодий танглик хукм сурган бир вақтда, фарзандларини истиқболини кўзлаган ота-оналар хукумат талаб килган пулни топишга мажбур бўлишган. Сангчашма қишлоғида яшовчи  аҳоли бу иш учун 18 (ўн саккиз) сомонидан пул тўплаган.

Пул талаб қилиш билан қишлоқ хукумати рахбарларининг бехаёлиги битмаган. Сангчашма қишлоғи аҳолиси емай-ичмай мактабнинг янги биносини қурулишини мустақил равишда тугатдилар. Март ойида мактаб очилиш учун тайёр бўлди. Мактабнинг очилиши маросими учун қишлоқ маъмуриятидан, очилишдан аввалроқ вакиллар келиб, маъориф вазирлигидан келадиган вакиллар билан қишлоқ маъмуриятидан тўрт кишили дабдабали мехмондорчиликни хам яна шу халқни бўйнига юклаган ва агар бу иш амалга оширилмаса, «расмийлар» мактабни очилиши эмас, балки беркитиш учун бахона топишлари аниқ эканини айтганлар.

Тожикистонда бўлмаган инсон, бундай бўлиши имконсиз деб ўйлайди. Аслида эса шундай. Ота-оналар фарзандларини яхши таълим олиши учун интилиб, бор кучини сарфлаб харакат қилгани сари, давлат ўз «расмийлари» орқали халқни қўрқитиб ёки пул талаб қилмоқда. Халқини давлат конституциясидаги «Фуқароларнинг таълим олиш хақлари»ни поймол қилмоқда.

Аслида, давлатнинг иши, халқни хаққини ейиш, уни хорлаш эмас, балки халқига шароит яратиб, уларга келажак авлодлари учун ўрта ва олий таълим олиш масканларини очиш, уларни қўллаб-қувватлаш, уларни хақ ва хуқуқларини химоя қилиш эди.

Бугунги кундаги эркинликни даъво килаётган демократия тузуми ўз халқини мана шундай боши берк кўчаларда сарсон қилмоқда.

Демократия эмас, агар ИСЛОМ ДАВЛАТИ бўлганда эди, ўз халқини химоя қилган, келажак авлод таълим-тарбиясига алохида аҳамият берган бўлар эди.

Бунга мисол: Умар бин Абдулазиз (682-720) Халифа бўлган даврларда мусулмонлар дунёнинг энг бой инсонлари бўлган, шаҳар кўчаларини кезиб, инсонларни закот пулларини олишга чақириб юрганлар, чунки закотга эҳтиёжи бўлган инсоннинг ўзи йўқ бўлган, хаттоки тоғларга, адирларга буғдой септирган, «Халифани қушлари ҳам оч қолмаслиги учун».

Аммо, ўзи Халифа бўлиб турган бир даврда Умар бин Абдулазизнинг оиласини оддий нарсага эҳтиёжи бўлса ҳам халқини ўйлаган. Хатто уни ўзини хаж ибодатини бажариши учун ҳам етарли маблағи бўлмаган.

Шунинг учун бизнинг вазифамиз: фарзандларга мактаб қуриш ёки давлат қилиши керак бўлган ишларни гарданимизга олиш эмас, балки ИСЛОМ шариати асосидаги хукм юритадиган РОШИД ХАЛИФАЛИКНИ қайта тиклаш учун харакат қилишдир. Мана шундагина ўзимизни ва келажак авлодларимизни муaммолар чангалидан қутқариб, икки дунё саодатига эришамиз.

Саодат Азизова

10.07.2017й

Total Views: 1987 ,

Добавить комментарий

Қирғизистон ва Чехия ГЭСлар қуриш ҳақида шартнома имзолади

Қирғизистон ва Чехия ГЭСлар қуриш ҳақида шартнома имзолади Қирғизистон Чехиянинг компанияси билан...

Закрыть