Трамп АҚШ президенти лавозимида умрбод қолмоқчими?

Трамп АҚШ президенти лавозимида умрбод қолмоқчими?

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой ҳукуматининг давлат раҳбари лавозимида икки муддатга қолиш чекловини бекор қилиш ташаббусини “ажойиб” деб атади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.  

Трампга Хитой раиси Си Цзиньпиннинг бу борадаги ғояси маъқул келган. “Энди у (Си Цзиньпин) умрининг охиригача раис бўлиб қолади. Бутун умрга раис. У ажойиб. Қаранг, у буни қила олди. Фикримча, бу ажойиб ғоядир. Балки, биз ҳам буни қачондир қилиб кўрармиз”, деб айтган Трамп Флоридадаги тадбирда.

АҚШ Вакиллик палатаси аъзолари томонидан мамлакат президенти Дональд Трампнинг президентлик муддати учун чекловни бекор қилиш бўйича билдирган фикри кескин қарши олинди. Хусусан, демократ-конгрессмен Ро Ҳанна президентнинг Хитой раҳбари Си Жингпиндан илҳомланиб билдирган фикрларини танқид қилди.

«Бу ҳазилми ёки йўқ, бундан қатъи назар, Си Жингпин каби мамлакатни умрбод бошқариш фикри — АҚШ президенти айтиши мумкин бўлган энг антиамериканча фикрдир. Бу гапни эшитса, Жорж Вашингтон гўрида тик турган бўларди», — дея ёзган конгрессмен ўзининг Twitter саҳифасида.

Total Views: 562 ,

Добавить комментарий

КХДР АҚШ билан музокараларни бошлаши учун ўз шартларини маълум қилди

КХДР АҚШ билан музокараларни бошлаши учун ўз шартларини маълум қилди...

Закрыть