Трамп АҚШда янги фавқулодда вазиятни эълон қилишни режалаштирмоқда

Трамп АҚШда янги фавқулодда вазиятни эълон қилишни режалаштирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин орада АҚШда янги фавқулодда вазият киритилишини эълон қилади. Бу Трампга Мексикадан импорт қилинувчи маҳсулотларга бож тўловларини оширишга имкон беради, деб ёзмоқда The Hill нашри. 

“Вашингтон бир неча бор Мехикодан ноқонуний миграция учун ўз зиммасига жавобгарликни олиб, уни қисқартиришда ёрдам беришни сўради. Бироқ қўшни давлат раҳбарияти бу муаммони юмшатиш учун етарлича чоралар қабул қилмади”, деб асосланган фавқулодда вазият киритилиши зарурлиги.

Трамп 10 июндаёқ Мексикадан олиб кирилувчи маҳсулотлар учун 5 фоизлик бож тўловларини киритиши ва уларни ҳар ой ошириб бориши мумкин.

Таъкидланишича, 5 июнда Трамп ноқонуний миграцияни “жиловлаш” учун расмий Мехико томонидан “етарлича” прогресс йўқлигини айтган. “Оқ уйда Мексика вакиллари билан иммиграция бўйича мунозаралар якунланди. Прогрессга эришилди, бироқ бу етарлича эмас!”, деб ёзганди Трамп твиттерда.

Total Views: 378 ,

Добавить комментарий

Саудия Арабистони собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган қуролларни фаол сотиб олмоқда

Саудия Арабистони собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган қуролларни фаол сотиб олмоқда...

Закрыть