Трамп АҚШнинг Суриядаги салибчилик ва мустамлакачилик башарасини очиб қўйди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Трамп АҚШнинг Суриядаги салибчилик ва мустамлакачилик башарасини очиб қўйди

Би-Би-Си Арабий веб-сайти ҳижрий 1440 йил 27 робиул-аввал, милодий 2019 йил 3 январ пайшанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия «яқин вақт ичида барбод бўлди», у ерда «қумлик ва ўлим»дан бошқа нарса қолмади, деди.

Ҳукумат раҳбарлари билан учрашуви чоғида «Биз улкан бойлик ҳақида гапирмаяпмиз, қумлик ва ўлим ҳақида гапиряпмиз. Мен Сурияда доимий қолиб кетишни истамайман», деди.

АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетиш ва ИШИД ташкилотининг тугатилгани ҳақида сўзлагач, «Қўшинларнинг бир кеча ва кундузда қайтиши белгиланмагани»ни билдирди ҳамда «Чиқиб кетамиз, аммо бу маълум вақт давомида амалга ошади», деди».

Роя газетаси шарҳи:

Трампнинг бундай очиқ, балки юзсизлик билан қилган баёноти салибчи Америка ва мустамлакачи Ғарб башарасини очмоқда ҳамда уларнинг жиноятларини фош этиб, айбларини кўрсатиб қўймоқда… Бу гаплари шуни мутлақ тасдиқлаб турибдики, америкаликлар Сурияга фақат мустамлакачилик назари билан боқишади, у ерга бевосита ўзлари ёки малай ва тобелари воситасида киришлари ортида на қадрият бор ва на принцип. Мана, у ердан чиқиб кетишини аскарлари учун хавфсиз-тинч жой ҳам, уларни муҳофаза қилиш учун улкан бойлик ҳам қолмагани билан оқламоқда. Бундан ташқари, Трамп ва Америка Россия, Эрон ва унинг Ҳизби ҳамда Туркия каби ўзининг ўрнига жанг қилувчи давлатларни топиб олган. Шундай бўлгач, нега чиқиб кетмасин, нега шу ҳақда жамоатчилик фикрини пайдо қилмасин… Айниқса, гап унинг икки минг аскари ҳақида кетяпти. Бу ҳажм эса, ҳозир Асад тарафида жанг қилаётган кучлар ҳажмига нисбатан ҳеч қанча эмас!

Роя газетасининг 2018 йил 2 январ чоршанба кунги 216-сонидан

Total Views: 270 ,

Добавить комментарий

Судан қўзғолонининг ўғирланишини қандай олдини оламиз?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Судан қўзғолонининг ўғирланишини қандай...

Закрыть