Трамп қаршиликларга қарамай фармойишни имзолади

Трамп қаршиликларга қарамай фармойишни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларга пўлат ва алюминий олиш киришга тарифлар жорий этиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Бунда Мексика ҳамда Канада истисно саналади, Вашингтон ушбу икки давлат билан Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (NAFTA) бўйича келишув шартларини қайта кўриб чиқиш ҳақида келишмоқда. 

АҚШ президентининг сўзларига кўра, пўлат олиб киришга 25 фоиз ва алюминийга 10 фоизлик миқдорда бож жорий этилмоқда. Божхона тарифлари 15 кундан сўнг амал қилишни бошлайди, дея аниқлик киритди Трамп.

«Ўз уйи фаровонлигини ҳимоя қилмайдиган давлат, хорижда ҳам ўз манфаатларини ҳимоя эта олмайди», — дея маълум қилди Трамп. Шунингдек, у кучли пўлат қуйиш ва алюминий саноатини «бизнинг миллий хавфсизлигимиз учун ҳаётий муҳим», деб атаган.

Америка саноати, Трампнинг фикрича, бошқа давлатлар томонидан ташқи савдо юритишнинг «тажовузкор усуллари сабабли кучсизланган».

Total Views: 722 ,

Добавить комментарий

Ким Чен Ин ядровий синовларни тўхтатишга тайёр

Ким Чен Ин ядровий синовларни тўхтатишга тайёр Жанубий Корея президентининг...

Закрыть