Трамп: Бизда флот ва коинот кучлари бўлади 

Трамп: Бизда флот ва коинот кучлари бўлади 

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда янги қўшинлар тури – коинот қўшинлари яратилиши мумкинлигини маълум қилди.

“Менинг коинот бўйича янги миллий стратегиям коинотда ер, ҳаво ва сувдаги каби жанговар ҳаракатлар амалга оширилиши мумкинлигини тан олади. Бизда ҳаттоки коинот кучлари бўлиши мумкин. Бизда ҳаво, қуруқликдаги кучлар, флот ва коинот кучлари бўлади”, деб айтган Трамп.

Унинг айтишича, у дастлаб бу ғояни жиддий қабул қилмаган, бироқ кейин бу ғоя “ажойиб” деган фикрга келган. “Балки бизга буни қилиш керакдир. Бу юз бериши мумкин”, деб қўшимча қилган Трамп.

Аввалроқ Пентагон ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари янги қўшинлар тури яратилишига қарши чиқишганди, чунки уларнинг фикрича, бу қўшинлардан кўриладиган эҳтимолий фойда уларни яратиш учун катта кўламли ташкилий ўзгаришларни оқламайди. 

АҚШ бошқа давлатлар каби турли ҳужумкор ва мудофаа коинот тизимларини ривожлантириб келади. АҚШда ҳарбий сунъий йўлдошлардан ташқари, учувчисиз коинот самолёти мавжуд бўлиб, унинг парвозлари ўта махфийлаштирилган.

Total Views: 626 ,

Добавить комментарий

Маккейн Путинни сиёсий қотилликда айблади

Маккейн Путинни сиёсий қотилликда айблади Америкалик сенатор Жон Маккейннинг маълум...

Закрыть