Трамп:  Бошқа давлатлар савдо тўсиқлари “террорчилардан баттар”

Трамп:  Бошқа давлатлар савдо тўсиқлари “террорчилардан баттар”

АҚШ президенти Дональд Трамп бошқа давлатлар яратувчи савдо тўсиқларини АҚШ учун “террорчилардан баттар” деб, пўлат ҳамда алюминийга бож тўловларини оширишдан воз кечмаслигини айтди.

“Одамлар тушунишлари керак, давлатимиз савдода дунёнинг деярли ҳар бир давлати, дўсти ва душманлари томонидан таланган. Хитой, Россия ва биз ажойиб деб ҳисоблайдиган Европа Иттифоқи томонидан. Улар билан ишлаб бўлмайди, уларнинг савдо тўсиқлари террорчилардан баттарроқ”, деб айтган Трамп.  

Унинг фикрича, АҚШ охирги бир неча йил ичида шу сабабли ҳар йили 800 млрд доллардан йўқотган.

“Бундай бошқа бўлмайди! Уят, аввалги президентлар бунга қандай қилиб йўл қўйганлар?”, деб айтган Трамп ва фикрича бож тўловларини киритиш “савдо уруши”га сабаб бўлмаслигини таъкидлаб ўтган. 

Аввалроқ Трамп АҚШ пўлатга 25 фоиз миқдорида ва алюминийга 10 фоиз миқдорида бож тўловлари жорий қилинишини айтган. Унинг таъкидлашича, ушбу бож тўловлари узоқ вақт давомида амал қилади.

Total Views: 419 ,

Добавить комментарий

Бўздағ: Туркия армияси Африннинг ярмини назорат қилмоқда

Бўздағ: Туркия армияси Африннинг ярмини назорат қилмоқда Туркия армияси Суриянинг...

Закрыть