Трамп Европага таҳдид қилди

Трамп Европага таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Вашингтон Европа давлатларидан Қўшма Штатларга автомобиль импорти учун 25 фоиз миқдорида бож жорий этиши мумкин. Бу ҳақда USA Today хабар қилмоқда.

«ЕИ АҚШ билан ўзини анча қатъий тутди. Улар ўзлари билан бизнес юритишни деярли имконсиз қилиб қўйди, бироқ АҚШга машиналарини юборишда давом этишмоқда. Биз уларнинг машиналарига 25 фоизлик миқдорда бож жорий этишимиз мумкин», — дея айтиб ўтди Трамп.

Бироқ унинг қайд этишича, томонлар савдо келишмовчилигини тўғри йўл билан ҳал этиши ҳам мумкин.

Total Views: 640 ,

Добавить комментарий

Тиллерсон уч давлат ташқи ишлар вазири билан Россияга қарши ҳамкорликка келишиб олди

Тиллерсон уч давлат ташқи ишлар вазири билан Россияга қарши ҳамкорликка...

Закрыть