Трамп Хитой билан савдо бўйича келишувга тезроқ эришишни хоҳламоқда

Трамп Хитой билан савдо бўйича келишувга тезроқ эришишни хоҳламоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп биржаларда ўсиш қайд этилиши учун Хитой билан савдо бўйича келишувга тезроқ эришишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Трампнинг маслаҳатчилари ХХР билан савдо битими тезроқ имзоланишига чақиришмоқда.

Таъкидланишича, Трампнинг фикрича, бу АҚШ бозорларидаги вазиятни яхшилашга имкон беради.

Шу билан бирга, АҚШ фонд бозорларида сўнгги ойлар ичида Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги баҳс билан боғлиқ ноаниқликлар туфайли индексларнинг жиддий пасайиши кузатилмоқда.

Авввалроқ Хитой ва АҚШ вакиллари Пекинда савдо-иқтисодий масалалар бўйича бўлиб ўтаётган музокараларни яна бир кунга узайтиргани хабар қилинган эди. Бу ҳақда Global Times хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, учрашув иштирокчилари савдо келишмовчиликларини тугатишга ёрдам берадиган аниқ келишувларга эришишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Хитой музокаралар якуни бўйича оптимал ва ўзаро манфаатли қарор қабул қилинишини кутмоқда.

Total Views: 60 ,

Добавить комментарий

Болтоннинг суриялик курдлар ҳақидаги баёноти Эрдўғанга ёқмади

Болтоннинг суриялик курдлар ҳақидаги баёноти Эрдўғанга ёқмади Туркия президенти Ражаб...

Закрыть